Ким Чен Инга суиқасд қилинса, армия ядровий жавоб қайтаради

1 дақиқа ўқиш1.9K
Ким Чен Инга суиқасд қилинса, армия ядровий жавоб қайтаради

Шимолий Корея Ким Чен Инга суиқасд уюштирилган ёки мамлакат бошқарув тизими хавф остида қолган тақдирда автоматик ядровий жавоб берилишини маълум қилди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, мамлакат Конституциясига тегишли ўзгартишлар киритилган. Янги қоидага кўра, раҳбариятга таҳдид юзага келса, армия ядровий зарба бериш бўйича автоматик тарзда ҳаракат қилиши шарт бўлади.

Хабарларда айтилишича, мазкур қарор Эрон раҳбариятига қарши АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган ҳужумлар фонида қабул қилинган. Пхеньян Эрондаги воқеалардан сўнг “раҳбариятни йўқ қилиш” тактикасига қарши ҳимояни кучайтиришга ҳаракат қилаётгани таъкидланмоқда.

Таҳлилчилар фикрича, Шимолий Кореянинг эҳтимолий ядровий жавоби асосан АҚШга қаратилган бўлиши мумкин. Шунингдек, Ким Чен Ин Жанубий Корея чегараси яқинига янги турдаги 155 миллиметрли ўзиюрар артиллерия қурилмаларини жойлаштиришни буюргани ҳам маълум қилинган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?