Андижонда микроавтобусга 58 нафар бола сиғдирилди

1 дақиқа ўқиш222
Андижонда микроавтобусга 58 нафар бола сиғдирилди

Андижон вилоятида ўтказилган навбатдаги рейд давомида болалар хавфсизлиги билан боғлиқ жиддий қоидабузарлик аниқланди. ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган микроавтобусда 58 нафар бола ташилаётгани маълум бўлган.

Вилоят ЙҲХХ маълумотига кўра, ҳолат 6 май куни Избоскан туманидаги Ўрта қишлоқ маҳалласи ҳудудида қайд этилган. Мумтоз кўчасида ҳаракатланган King Long русумли микроавтобус инспекторлар томонидан текширув учун тўхтатилган.

Текширув жараёнида ҳайдовчи Қ.З. давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритувчи таълим муассасасининг 58 нафар тарбияланувчисини олиб кетаётгани аниқланган.

Мутасаддиларнинг билдиришича, мазкур ҳолат йўл ҳаракати қоидаларининг “одам ташиш” билан боғлиқ талабларига зид ҳисобланади. Шу сабабли ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси асосида баённома расмийлаштирилган.

Шунингдек, ҳайдовчи ва таълим муассасаси масъуллари билан болаларни хавфсиз ташиш бўйича профилактик суҳбат ўтказилгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтиш жоиз, шу каби ҳолатлар аввал ҳам кузатилган. Хусусан, Самарқанд вилоятида ўтказилган рейдларда Damas автомобилида 28 нафар бола ташилаётгани аниқланган эди. Яна бир ҳолатда эса енгил автомобилга 24 нафар боғча тарбияланувчиси жойлаштирилгани маълум бўлган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?