Тошкентда ўйинчоқ машинада ҳаракатланган болакай ЙПХга тушди

1 дақиқа ўқиш527
Тошкентда ўйинчоқ машинада ҳаракатланган болакай ЙПХга тушди

Тошкент шаҳрида кичик ёшли бола иштирокидаги қизиқарли, аммо хавфли ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Вояга етмаган бола ўйинчоқ автомобилда катта йўлга чиқиб, ҳақиқий автомашиналар орасида ҳаракатланган.

Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 8 май куни соат 12:30 атрофида Бектемир туманидаги Олтинтопган кўчасида содир бўлган. Ота-она назоратидан четда қолган бола электрда ҳаракатланувчи ўйинчоқ машинасида йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган.

Ҳолат атрофдагилар ва бошқа ҳайдовчилар учун хавфли вазиятни юзага келтирган. ЙҲХБ ходимлари томонидан боланинг хавфсизлиги таъминланиб, унинг ота-онасига тегишли тушунтириш берилган.

Шунингдек, боланинг отасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси — болаларни тарбиялаш ва назорат қилиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик ҳолати юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлиб, кўпчилик ота-оналарни фарзандлар хавфсизлигига жиддий эътибор қаратишга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?