date

Рафинья: Мен Ламине Ямал эмасман

Рафинья: Мен Ламине Ямал эмасман

Барселона ҳужумчиси Рафинья жамоанинг ёш юлдузи Ламине Ямалнинг ўрнини тўлиқ боса олмаслигини тан олди. Испаниялик иқтидор эгаси жароҳати сабабли Реал Мадридга қарши Эл Класико баҳсини ўтказиб юбориши аниқ бўлгач, бразилиялик футболчи ўзига билдирилаётган умидларга ойдинлик киритди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

"Агар мен ўнг қанотда ўйнасам, мендан мўъжизалар кутманг, чунки мен Ламине эмасман. Ламине ҳақиқий юлдуз ва у майдонда қиладиган ишлар ўзгача", - дея таъкидлади Рафинья Мовистар нашрига берган интервюсида.

Рафинья халқаро танаффус вақтида олган жароҳатидан сўнг сафга қайтмоқда. У ҳали ўзининг энг яхши спорт формасида эмаслигини тан олган бўлса-да, бўлажак муҳим ўйин олдидан жамоасига ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Бразилиялик футболчи ўзининг Барселона таркибидаги келажаги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. У трансфер миш-мишларига қарамай, 2028-йилга қадар мўлжалланган шартномасини ҳурмат қилишини ва Каталония клубида узоқ йиллар қолишни исташини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Рафинья: Мен Ламине Ямал эмасман