20:25 / 12.05.2021
1 767

Ҳокимликдан тадбиркор фойдасига қарздорлик ундириб берилди


Барчамизга маълумки, сўнги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада бюронинг Нурота туман бўлими томонидан ҳам тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 12.04.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, Нурота туман ҳокимлигидан “Нурота Бурмаштех” МЧЖ фойдасига 223,5 млн. сўм миқдорида пул маблағи ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 30.04.2021 йилда келиб тушган бўлиб, давлат ижрочиси томонидан шу куннинг ўзида Қонуннинг 23-моддасига асосан “Ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Кўрилган чоралар натижасида, 223,5 млн. сўм миқдоридаги пул маблағи “Нурота Бурмаштех” МЧЖ фойдасига тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳокимликдан тадбиркор фойдасига қарздорлик ундириб берилди