date

Эрон музокараларни қайта бошлаш учун ўз шартларини эълон қилди

Эрон музокараларни қайта бошлаш учун ўз шартларини эълон қилди

Эрон расмийлари Қўшма Штатлар билан можарони сиёсий йўл билан ҳал қилиш бўйича музокараларни қайта тиклаш учун бир қатор шартларни илгари сурди. Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, Теҳрон томонидан қўйилган талаблар бир нечта асосий масалани ўз ичига олади. Улар орасида Ливандаги урушни тўхтатиш, Эронга қарши жорий этилган санкцияларни бекор қилиш ва музлатилган Эрон активларини озод қилиш каби шартлар бор.

Шунингдек, Эрон уруш натижасида етказилган зарарни қоплаш ҳамда Ҳурмуз бўғози устидан ўз суверенитетини тан олишни ҳам талаб қилмоқда. Манбага кўра, бу шартлар музокараларга қайтиш учун минимал ишонч муҳитини яратиш мақсадида илгари сурилган.

Хабарда айтилишича, Эрон Покистон орқали етказилган хабарда сулҳдан кейин ҳам Араб денгизи ва Уммон кўрфазида денгиз блокадаси сақланиб қолса, бу Вашингтон билан муносабатларда ишончсизликни янада кучайтиришини билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон музокараларни қайта бошлаш учун ўз шартларини эълон қилди