date

Карима Ризаева туғилган кунидаги совғалари билан эътибор марказига айланди

Карима Ризаева туғилган кунидаги совғалари билан эътибор марказига айланди

Шою-бизнес оламига бегона бўлмаган Карима Ризаева айни кунларда туғилган кунини нишонламоқда. Муниса Ризаеванинг синглиси ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида байрамдан лавҳалар улашиб, мухлислар эътиборини тортди.

Карима Ризаева уйининг гулларга тўлиб кетганини кўрсатган видеоларни жойлади. Сурат ва видеоларда турли кўринишдаги катта гул саватлари ҳам акс этган бўлиб, мухлислар бунга илиқ муносабат билдирмоқда.

Карима ўз саҳифасида самимий изоҳ ҳам қолдирди. У туғилган кунининг илк дақиқаларида қўлида битта гул билан Аллоҳдан тилак қилганини, кейинчалик эса эшикни очиб, ўзи кутганидан ҳам ортиқ меҳр ва эътиборни кўрганини ёзган.

“00:00 да қўлимда битта гул ушлаб турардим ва Аллоҳдан нима сўраганимни ўйлардим. Кейин эса эшикни очдим ва Аллоҳ мен учун тасаввур қилганимдан ҳам кўпроқ нарсани тайёрлаб қўйганини кўрдим”, — деб ёзди у.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Карима Ризаева туғилган кунидаги совғалари билан эътибор марказига айланди