date

Тошкентда банк ходимлари омонатдаги $500 мингни ўзлаштирди

Тошкентда банк ходимлари омонатдаги $500 мингни ўзлаштирди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида йирик молиявий талон-торож ҳолати фош этилди. Маълумотларга кўра, тижорат банкларидан бирининг масъул ходимлари мижоз томонидан омонат сифатида қўйилган 500 минг АҚШ долларини ноқонуний йўл билан ўзлаштирган.

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида аниқланган.

Тергов маълумотларига кўра, банк ходимлари фуқаро И.М. томонидан қўйилган йирик миқдордаги омонат маблағларини сохта ҳужжатлар асосида қўлга киритиб, уларни ўз манфаатлари йўлида ишлатган.

Мазкур схема банк ичидаги айрим масъуллар томонидан ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали амалга оширилгани қайд этилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мутахассислар бундай ҳолатлар банк тизимида ички назоратни кучайтириш ва мижозлар маблағларини ҳимоя қилиш масаласини яна бир бор долзарблаштирганини таъкидлашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда банк ходимлари омонатдаги $500 мингни ўзлаштирди