22:28 / 04.06.2021
2 119

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди


Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида, пиёда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро А.А тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, унинг эгнидаги кийимининг ўнг чўнтагида 1 дона оқ рангли целофан пакетга скотчланиб ўралган, ўзига хос ўткир ҳидли ўрами билан оғирлиги 94,1 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси ҳамда 3 дона “Спички” ёзувли гугурт қутилари ичида, яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли, ўрами билан оғирлиги 16,25 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди