13:46 / 07.07.2021
1 952

Кўчмас мулкнинг асоссиз равишда бузилишида фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар

 
Сўнгги 5 йил давомида мамлакатда кўчмас мулк билан боғлиқ масалаларда 20 дан ортиқ норматив ҳуқуқи ҳужжатлар қилинди.
Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 6 июль куни   АОКА анжуманлар залида мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида оҳирги 5 йилда амалга оширилган ишлар, янги тартиблар ва кутилаётган натижалар бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Соҳадаги ислоҳотлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-5421-сон Фармони ва Ҳукуматнинг 461-сон қарорига асосан 2019 йилнинг 1 майига қадар республика миқёсида бир марталик умумдавлат акцияси ўтказилди.

Умумдавлат акцияси даврида 2019 йилнинг 1 май ҳолатига республика бўйича 620 976 та ўзбошимчалик билан қурилган кўчмас мулкларга нисбатан эгалик ҳуқуқи эътироф этилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармаси ташкил этилди.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори қабул қилиниб, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тартиби янада такомиллаштирилди.

Унга кўра:
олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига очиқ муҳокама ўтказиш;
томонларнинг розилиги билан компенсация миқдори, тури ва бериш муддати, шунингдек, бошқа шартларни назарда тутувчи ташаббускор
ва мулкдор ўртасида тузилган, нотариал тартибда тасдиқланган ёзма шаклда шартнома тузилиши лозимлиги;
келишиш ва тегишли ҳужатларни тайёрлашнинг аниқ механизми;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёки туман (шаҳар) ҳокимликларининг олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарори адлия органларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлгандагина қабул қилиниши лозимлиги каби талаблар белгилаб қўйилди.

Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сон қарори қабул қилингандан кейин адлия органларига жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкасткаларни олиб қўйиш билан боғлиқ жами 60 та қарор лойиҳаси келиб тушган бўлиб шундан, 41 тасига ижобий, 19 тасига салбий тусдаги хулосалар берилган. 

4. 2020 йил 23 декабрда “Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун қабул қилинди.
Унга кўра Ер кодекси, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга оид нормалар билан тўлдирилди.

5. 2021 йил 14 январь “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди (слайд 4-6).
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексларига ер участкасини ноқонуний олиб қўйилганлик учун жавобгарлик масаласи оғирлаштирилди.

Таъкидланишича, мулкни бузиш (СНОС) 2016-2020 йилларда бир қатор муаммолар бўлган. Жумладан, 846 ҳолатда кўчмас мулк объектлари уларнинг мулкдорларини хабардор этилмаган ҳолда бузиб ташланган, 1 388 ҳолатда мулкдорларни ҳабардор қилиш муддати бузилган, 1 244 ҳолатда кўчмас мулк объектлари баҳоланмаган ҳолда бузиб ташланган, 430 та кўчмас мулк объектлари тегишли компенсация берилмаган ҳолда бузиб ташланган.

Адлия органларига мулк ҳуқуқи бузилишига оид 2019 йилда 626 та, 2020 йилда 88 та, 2021 йилда 3 та шикоят келиб тушган.
Матбуот анжуманида “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлигига тўхталинди.

Мазкупр Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:
  • Ер участкаси олиб қўйиладиган ҳолатларнинг қатъий рўйхати;
  • Мулкдорлар билан аввалдан муҳокама ва розилик олиш тартиби;
  • Уй-жойни бўшатиб қўйиш муддати (компенсация тўлангандан кейин
     6 ойгача);
  • Ноқулайлик учун мулк қийматининг 5% тўлов;
  • Тўлов кечиктирилганда индексация қилиш;
  • Компенсацияга турар-жой беришда ижтимоий нормани ҳисоблаш;
  • мулкни эркин тасарруф этишига тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатга йўл қўйилмаслик.
Бу соҳада адлия органлари томонидан амалга оширилган ишлар
Таъкидлаш жоизки, Адлия вазирлиги томонидан ҳар йили “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” акцияси доирасида инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг турли йўналишларида тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, вазирлик томонидан доимий равишда мулк ҳуқуқлари кафолатлари таъминланиши юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.
Ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан 3 908 та ҳолатда фуқароларнинг участкаларини олиб қўйишда қонун ҳужжатларига риоя этилмаган (слайд – 1).

Ер участкаларининг олиб қўйиш муносабати билан, мулкдорларга 486 млрд. 512 млн. сўм компенсация маблағлари тўлаб берилган, 273,8 гектар  ер участкалари ажратилган.

Амалга оширилган ишлар натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Администрацияси ва Ҳукуматга тегишли таклифлар киритиб борилмоқда.
  
Адлия вазилиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кўчмас мулкнинг асоссиз равишда бузилишида фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар