date

Chevrolet Onix автомобилининг қандай камчиликлари бор

Chevrolet Onix автомобилининг қандай камчиликлари бор

Chevrolet Onix Ўзбекистонда оммалашиб бораётган автомобиллардан бири. Январ-август ойларида 14,2 минг дона сотилгани буни исботлайди. Бироқ бу моделда бир қатор камчиликлар ҳам мавжуд, деб Kursiv Uzbekistan хабар берди. Улар ёнилғи туридан тортиб, салон эргономикасигача тааллуқли.

Автомобилнинг 1,2 литрли, уч силиндирли двигатели фақат AI-95 ёки юқори сифатли бензинни талаб қилади. AI-91 ёки AI-80 ёқилғисини қуйиш қатъиян тавсия этилмайди. Турбокомпрессорга эга версияларга айрим мутахассислар AI-98 бензин тавсия қилади. Бу ҳолат кўпчилик ҳайдовчилар учун қийинчилик туғдиради.

Двигательнинг соғлом ишлаши учун ҳар 5–6 минг кмда мой ва фильтрлар алмаштирилиши лозим. Газ ускунаси ўрнатиш техник жиҳатдан мумкин эмас. Бу эса ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг кўпчилиги учун катта камчилик ҳисобланади.

Уч силлиндрли мотор холостой ҳолатда енгил тебранишни келтириб чиқаради. Бу ҳолат хавфсизликка таъсир қилмаса-да, комфортга салбий таъсир кўрсатади.

Салондаги пластик қисмлар қаттиқ, баъзи қулайликлар етишмайди: юкхона тутқичи, қуёш соябонларида ёритгичлар мавжуд эмас. Бундан ташқари, юкхона ҳажми 469 литрни ташкил қилиб, Cobalt моделидан кичикроқ. Қаттиқ подвеска баланд тезликда барқарорликни таъминласа-да, нотекис йўлларда силкинувни кучайтиради.

Хавфсизликка келсак, янги Onix 5 юлдузлик баҳо олган, аммо Ўзбекистонда сотилаётган версияларда фақат 4 та хавфсизлик ёстиқчаси бор. Орқа тормозлар барабан турида бўлиб, замонавий диск тормозларига қараганда самарасизроқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Chevrolet Onix автомобилининг қандай камчиликлари бор