Фарғонада қурол қўлланган можаро жамоатчиликни ташвишлантирди

1 дақиқа ўқиш912
Фарғонада қурол қўлланган можаро жамоатчиликни ташвишлантирди

Фарғона вилояти Риштон туманида содир бўлган воқеа жамоатчилик орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, фермер хўжалиги раҳбарига ички ишлар ходимлари томонидан босим ўтказилгани, ҳатто қурол ишлатиш ҳолати кузатилгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, 7 июль куни “Булақбоши гулшани” фермер хўжалиги раҳбари Ғайратжон Хайруллаев уйида бўлган пайтда, уч нафар ички ишлар ходимлари унинг хонадонига кириб келган. Улар ғалла топшириш режаси бажарилмаганини баҳона қилиб, фермерга нисбатан қаттиқ чора кўришга уринишган.

Фермернинг айтишича, ходимлардан бири қўролини қўлга олган ва уни қўрқитмоқчи бўлган. Бу ҳолатга 70 ёшли она аралашганида эса уни итариб юборишган. Кекса аёл ҳушидан кетган ва шифохонага олиб борилган.

Бундан ташқари, яна бир фермер Азизбек Тожибоев ҳам техникани топширмагани учун ҳокимлик кўрсатмаси асосида маъмурий жазога тортилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Риштон тумани ҳокими Баҳодир Холиқов эса ўз изоҳида бу ҳолатни рад этди. Унинг таъкидлашича, ички ишлар ходимлари фақат тушунтириш ва огоҳлантириш учун борган, қўрол ишлатиш ёки куч қўллаш ҳолати бўлмаган.

Шу билан бирга, қонунчиликка кўра, фермерлар ва тадбиркорлик субъектлари эркин фаолият юритиши давлат томонидан қатъий кафолатланган. Уларга нисбатан асоссиз босим ёки зўравонликка йўл қўйилиши мутлақо тақиқланади.

Айни пайтда мазкур ҳолат Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Бизнес-омбудсман девони томонидан ўрганилмоқда. Масъул идоралар текширув якунлари бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.

Мутахассислар фикрича, бу каби ҳолатлар фермерлар ҳуқуқлари ҳимояси ва давлат органлари масъулияти масаласини янада кучлироқ назорат остига олиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?