Она рашк туфайли икки фарзанди ва ўзини 8-қаватдан ташлади (видео)

1 дақиқа ўқиш13.1K
Она рашк туфайли икки фарзанди ва ўзини 8-қаватдан ташлади (видео)

Тошкент шаҳрида юз берган мудҳиш воқеа бутун жамоатчиликни ҳаяжонга солди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Олмазор туманида яшовчи ёш она рашк ва оилавий низо оқибатида ўз фарзандларини ҳамда ўзини баланд қаватдан ташлаб юборган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Qalampir.uz’га маълум қилганидек, фожиа 17 сентябрь куни соат 14:18 ларда қайд этилган. 2001 йилда туғилган аёл турмуш ўртоғи билан келишмовчиликка боргани учун жаҳл билан ҳаракат қилган. У икки нафар — 2022 ва 2024 йилларда туғилган фарзандларини уйнинг 4-қаватидаги йўлак деразасидан пастга ташлаб юборган. Кейин эса ўша уйнинг 8-қаватидан ўзини ҳам ташлашга қадам қўйган.

Афсуски, аёл шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Аммо кичик ёшдаги икки боланинг ҳаёти врачлар томонидан сақлаб қолингани маълум қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 ва 97-моддалари (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда она ўзини ерга ташлаб, юзтубан ётган ҳолати акс этган видеолар тарқалди. Фуқаролар бу ҳолатни қаттиқ қоралаб, болалар ҳаётини хавфга қўйишни инсонийликдан йироқ ҳаракат сифатида баҳоламоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, бу каби фожеаларнинг олдини олиш учун оиладаги низоларни эрта ҳал қилиш, психологик ёрдам хизматларини кучайтириш ва аҳолида оилавий масъулият туйғусини мустаҳкамлаш зарур. Жамиятдаги ҳар бир инсоннинг руҳий ҳолати ва оилавий муносабатлари нафақат шахсий ҳаёти, балки болаларнинг келажагига ҳам катта таъсир кўрсатиши айтиб ўтилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?