date

Самарқандда шогирд устозини пичоқлади ва уйини ёқиб юбордим

Самарқандда шогирд устозини пичоқлади ва уйини ёқиб юбордим

Самарқанд шаҳрида шогирд устозини пичоқ билан ўлдириб, кейин уйига ёнғин қўйгани ҳақида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Самарқанднинг “Сайқал” маҳалласида автомобиль таъмирловчи уста ҳамда унинг акаси ўз уйида шогирд томонидан пичоқлаб ўлдирилган.

Шундан сўнг, шахс уйдаги сейфни бузиб, 23 минг доллар, тилла тақинчоқлар ва қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетган. У хонадонда қотиллик изларини йўқ қилиш мақсадида ёнғин қўйган.

Ёнғин оқибатида уйга тахминан 720 миллион сўмлик моддий зарар етган.

Фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича 20 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, бу ҳолатдан аввалроқ Фарғонада қайнотаси ва хотинини пичоқлаб ўлдирган эркакка ҳам суд ҳукми чиқарилган эди. Унинг ҳолатида эса оғир даражада депрессив эпизод ва психотик симптомлар аниқланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда шогирд устозини пичоқлади ва уйини ёқиб юбордим