date

Facebook алгоритми янгиланди ва Reels тавсиялари яхшиланди

Facebook алгоритми янгиланди ва Reels тавсиялари яхшиланди

Facebook фойдаланувчиларга видеолар устидан кўпроқ назорат беради, деб TechCrunch хабар берди.

Meta сешанба куни Facebook’нинг янги алгоритми ҳақида маълум қилди. Унга кўра, энди фойдаланувчилар қизиқишларига мос Reels видеоларни кўпроқ кўради. Янгиланиш видеоларни бошқариш, сунъий интеллект ёрдамида қидирув таклифлари ва янги "дўстча пуфаклар"ни ўз ичига олади.

Фойдаланувчилар энди қайси видеоларни кўришни истамаслигини осонроқ ифода этишлари мумкин. Reels видеоларида “Қизиқ эмас” тугмасини босиш ёки изоҳни белгилаш орқали тавсиялар тизимига таъсир ўтказиш мумкин бўлади.

"Сақлаш" функцияси ҳам янгиланиб, севимли Reels ва постларни бир жойга тўплаш анча осонлашди.

Бу ўзгаришлар шикаоятларни камайтириши мумкин. Кўплаб фойдаланувчилар арзимас, ёлғон, ёки сифати паст AI видеолардан шикоят қилган. Meta бунга жавобан "Vibes" деб номланган, фақат AI видеолардан иборат янги қисқа видеолар платформасини ишга туширди.

Янгиланган алгоритм янгиликка устуворлик беради. Энди фойдаланувчилар кўрадиган Reels’ларнинг 50 фоизи ўша куннинг ўзида жойланган видеолар бўлади.

Reels’да AI асосидаги қидирув таклифлари ҳам бўлади. Бу таклифлар фойдаланувчиларга қизиққан мавзулари бўйича янада кўпроқ контент топишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, Reels ва асосий ленталарда янги дўстча пуфаклар пайдо бўлади. Улар орқали қайси постни қайси дўст йўқтиргани кўринади ва у дўстга шахсий хабар юбориш имкони бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook алгоритми янгиланди ва Reels тавсиялари яхшиланди