
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июль куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Вазир Ван И давлатимиз раҳбарига ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси юксак баҳоланди ва қўллаб-қувватланди, Тошкент шаҳрида ўтказиладиган конференция муваффақиятли бўлишига ишонч билдирилди.

Халқаро кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар