Tecno Мегабоок С16 ноутбуки сотувга чиқди

1 дақиқа ўқиш424
Tecno Мегабоок С16 ноутбуки сотувга чиқди

Tecno бренди Россия бозорида янги Мегабоок С16 ноутбукини сотувга чиқарганини эълон қилди. Компания вакилларининг таъкидлашича, ушбу қурилма мобиллик ва юқори унумдорликни қадрлайдиган мутахассислар ҳамда ижодкорлар учун мўлжалланган енгил ва қувватли ечим ҳисобланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ноутбук корпуси магний-алюминий қотишмасидан тайёрланган бўлиб, 16 дюймли экранга эга бўлишига қарамай, унинг оғирлиги атиги 1299 граммни, қалинлиги эса 14,9 миллиметрни ташкил этади. Дисплей 1920х1200 пикселли ФҲД рухсатига ва 16:10 нисбатига эга.

Қурилма Intel Core i9-13900ҲК процессори, 16 GB LPDDR5 оператив хотира ва 1 TB ҳажмли ПСИе 3.0 ССД билан жиҳозланган. 75 Вт·соат сиғимли аккумулятор узоқ вақт ишлаш имконини беради. Шунингдек, ноутбукда ДТС:Х Ultra технологиясига эга динамиклар, ёритиладиган клавиатура ва бармоқ изи сканери мавжуд.

Tecno AI «Ёрдамчи» функцияси йиғилишлар мазмунини автоматик тарзда қисқача баён қилиб беради, «Галерея» сунъий интеллекти эса смартфондаги суратларни синхронлаштиради. Tecno «ПК Манагер» иловаси эса файлларни тезкор узатиш ва умумий буфердан фойдаланиш имконини яратади. Ноутбукнинг нархи 96 минг рублни ташкил этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?