Xiaomi 17 Max смартфони тақдим этилди: янги дизайн ва катта экран

Xiaomi компанияси президенти Лу Вейбинг ўзининг янги Xiaomi 17 Max смартфонини намойиш қилди. Ушбу қурилма Xiaomi 17 туркумидаги энг сўнгги ва энг йирик модел ҳисобланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Смартфон 6,9 дюймли улкан экран билан жиҳозланган бўлиб, у жуда юпқа ромларга эга. Компания дизайнга алоҳида эътибор қаратган, хусусан, қурилманинг «осмон рангидаги мовий» (скй блуе) деб номланган янги тусдаги корпуси тақдимотда алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Лу Вейбингнинг сўзларига кўра, қурилма аллақачон йирик электрон савдо майдончаларида пайдо бўлган. Фойдаланувчилар ҳозирнинг ўзида олдиндан буюртма беришлари мумкин, илк харидорлар учун эса махсус бонуслар вада қилинган.
Техник жиҳатдан смартфон Snapdragon 8 Ген 5 платформасида ишлайди. Ҳозирча қурилманинг бошқа техник хусусиятлари сир тутилмоқда, бироқ компания яқин кунлар ичида барча тафсилотларни ошкор қилишини маълум қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!