15:23 / 12.09.2021
1 798

Қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилишда сифат ва самарага эътибор бериш, ортиқча харажатлардан воз кечиш лозим

Қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилишда сифат ва самарага эътибор бериш, ортиқча харажатлардан воз кечиш лозим
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Адлия вазирлиги томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимининг мамлакат ривожидаги ўрни ва роли” мавзусида вазирлик ва идоралар раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда парламент ва ҳукумат аъзолари, 50 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, норма ижодкорлиги субъектлари, шунингдек Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари – Алкис Дракинос, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг маслаҳатчиси, тартибга солиш таъсирини баҳолашга ихтисослашган “Jacobs, Cordova and Associates” халқаро консалтинг ташкилоти катта директори – Цезарь Кордова маъруза билан иштирок этди.

Халқаро экспертлар иштирокида ўтказилган мазкур семинарни ташкил этишдан мақсад вазирлик ва идоралар раҳбарларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолашга оид билим, малака ва амалий кўникмаларини ошириш. Ушбу соҳада Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг ҳуқуқий асослари, дастлабки натижалар ва ривожланган давлатлар тажрибаси билан таништиришдан иборат.

Маълумот учун айтиш жоизки, бундай тартиб-таомил халқаро амалиётда, XX асрнинг 60 йилларидан қўлланила бошланган. Бугунги кунда Буюк Британия, Дания, Франция, Германия, АҚШ, Россия, Қозоғистон каби 60 дан ортиқ давлатларда самарали йўлга қўйилган.

Мазкур тартиб-таомилни қўллашдан асосий мақсад – давлатнинг сифатли ва мувозанатлашган норматив-ҳуқуқий базасини яратишдан иборат. Яъни, ортиқча харажат ва муддат, қоғозбозлик, бюрократик тўсиқлардан ҳоли бўлган қонун ҳужжатларини қабул қилиниши таъминлайди.

Тадбирда “Jacobs, Cordova and Associates” халқаро консалтинг ташкилоти катта директори Доктор Кордова тартибга солиш таъсирини баҳолашга оид хорижий мамлакатлар амалиёти, жараёндаги қийинчиликлар ва мазкур тизимни жорий этишнинг замонавий йўналишлари ҳақида гапириб ўтди.

Доктор Кордова маърузасида қонунчилик ҳужжатлари таъсирини баҳолаш муайян қонунчилик ҳужжатини қабул қилиш орқали жамият ҳаётида юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни ва тадбиркорларга ортиқча харажат юклашни олдини олишга, энг муҳими кам харажат эвазига самарали, натижадор ва албатта барча учун мақбул бўлган қарорлар қабул қилишга имконият яратади.
Семинарда, “ақлли тартибга солиш” усулларини қўллаш ҳисобига Германияда 2000-2005 йилларда 10,5 миллиард евро, Австралияда
2013-2015 йилларда 4,5 миллиард австралия доллари, Россияда 2020 йилда 2,5 триллион рубль миқдоридаги ортиқча харажатларнинг олди олинганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда Адлия вазирлиги ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан амалга оширилаётган “Гендер жиҳатдан тартибга солиш таъсирини баҳолаш” бўйича лойиҳа ҳам тақдим этилди.

Семинарда Ўзбекистонда қонунчилик ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими, амалга оширилган ислоҳотлар, ўтган давр мобайнида эришилган дастлабки натижалар ҳақида айтиб ўтилди. Жумладан, жорий йилда Адлия вазирлигига экспертизага келиб тушган қонунчилик лойиҳаларининг 170 тасида (11 фоизида) тадбиркорларга ортиқча ва қўшимча харажатга олиб келиши мумкин бўлган 220 дан ортиқ ҳуқуқий нормалар аниқланган ва уларнинг қабул қилинишининг олди олинган.

Умуман олганда, тартибга солиш таъсирини баҳолашда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ёки қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг учта муҳим йўналишга – иқтисодиётга, ижтимоий соҳага, экология ва атроф-муҳитга таъсири чуқур ва комплекс аниқланади.

Бу эса, сифатли ва самарали, ортиқча харажатсиз қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишини таъминлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилишда сифат ва самарага эътибор бериш, ортиқча харажатлардан воз кечиш лозим