Андижонда вояга етмаган қизга “самосуд” қилинди

1 дақиқа ўқиш496
Андижонда вояга етмаган қизга “самосуд” қилинди

Фото: Видеодан кадр - Андижон вилояти ИИБ

Андижон вилоятида вояга етмаган қиз билан боғлиқ ташвишли ҳолат юз берди. 7 май куни бир гуруҳ аёллар 16 ёшли қизга нисбатан ўзбилармонлик билан “самосуд” уюштиргани маълум бўлди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот берди.

Можаро қандай бошланган?

Дастлабки маълумотларга кўра, Асака туманида яшовчи 2010 йилда туғилган қиз ва Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи 1997 йилда туғилган аёл ўртасида ижтимоий тармоқ — Instagramдаги изоҳ сабаб тортишув юзага келган.

Оддий баҳс аввалига ҳақоратли ёзишмаларга, кейин эса кескин зиддиятга айланиб кетган. Томонлар ўзаро гаплашиб олиш учун учрашишга келишган.

“Самосуд” ва видео тасвир

Кейинчалик тушдан кейин қиз ва унинг таниши, шунингдек, аёл ўзининг бир неча танишлари билан Асака тумани ҳамда Марҳамат тумани чегарасидаги адирлик ҳудудга борган.

Айнан шу ерда вояга етмаган қизга нисбатан босим ўтказилиб, у ҳақорат қилинган ва мажбуран узр сўратилган. Энг ачинарлиси, ушбу жараён видеога олиниб, ижтимоий тармоқларга тарқатилган.

Тергов ҳаракатлари бошланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисада иштирок этган шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши кутилмоқда.

Мутахассислар бу каби ҳолатлар жамиятда зўравонлик ва ҳуқуқий маданият пастлигининг хавфли кўриниши эканини таъкидлашмоқда. Ҳар қандай низони қонуний йўл билан ҳал қилиш зарурлиги яна бир бор долзарб масала сифатида кўтарилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?