23:25 / 28.09.2021
1 887

Коронавируснинг оғир кечиш сабаблари маълум қилинди

Коронавируснинг оғир кечиш сабаблари маълум қилинди
Мунтазам уйқусизлик коронавирусга чалинган одамларда касалликнинг оғир ўтиш хавфини оширади. Бу ҳақда терапевт, пульмонолог Олег Абакумов айтиб берган.

Мутахассис коронавирус билан оғриган беморнинг аҳволи, бошқа нарсалар қаторида, ухлаш пайтида танада ишлаб чиқариладиган мелатонин гормони мавжудлиги билан боғлиқлигини тушунтирган.

«У (мелатонин) жуда фойдали, нафақат биоритмларни нормаллаштиради, балки стресс билан ҳам курашади, қон босими, нафас олиш тезлиги ва тана ҳароратига таъсир қилади», - деб иқтибос келтиради Абакумовдан «Доктор Питер» нашри.

Шу билан бирга, мутахассис мелатонин даражаси юқори бўлган беморларда реанимацияда ўлим хавфини камайтирганини аниқлаган америкалик олимларнинг тадқиқотига ишора қилди.

40-сонли Москва клиник шифохонаси бош шифокори Проценко коронавирусдан кейин учрайдиган учта синдромни санаб ўтган. Унинг сўзларига кўра, касал бўлган одамлар тез жисмоний чарчаш, асабийлашиш ва унутувчанликка дуч келишади.

Шу билан бирга, вирусдан кейинги синдромнинг давомийлиги ёшга боғлиқ: 60 ёшгача тузалиб кетганларда ўртача икки ой давом этса, кекса одамларда бу муддат кўпроқ бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавируснинг оғир кечиш сабаблари маълум қилинди