USM Group таркибига кирувчи Akkerman Cement CA компанияси «Оҳангаронцемент» заводининг 98,6 фоиз акцияларини сотиб олди. Бу ҳақида Akkermann Cement матбуот хизмати хабар берди.
«Оҳангаронцемент»га киритилаётган сармоя биринчи навбатда USM’нинг асосий акциядори Алишер Усмоновнинг ватани бўлган Ўзбекистонни ривожлантиришга қаратилган. Бу ердан олинадиган барча фойда Ўзбекистонда қолади ва республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилади» — дейди Akkermann Cement компанияси директорлар кенгаши раиси Антон Селявко.
Akkermann Cement бренди остида бирлашган компаниялар Россиянинг USM холдинги таркибига киради. Бу холдингни асосчиси ва асосий акциядори Алишер Усмонов ҳисобланади.
2021 йилда Akkermann Cement CА 4 миллион тоннага яқин цемент ишлаб чиқарди. Компаниянинг асосий активлари қаторига «Оҳангаронцемент» ҳам қўшилди.
2021 йил охирида «Оҳангаронцемент» йилига 2,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга янги линиясини ишга туширди. Akkermann Cement CА ушбу замонавий линияларни самарали бошқариш бўйича тажрибага эга.
«Оҳангаронцемент» ҳақида
«Оҳангаронцемент»га ХХ асрнинг ўрталарида асос солинган. 1970 йилларда комбинатга, 1980 йилларда эса ишлаб чиқариш бирлашмасига айланган. 1994 йилда завод хусусийлаштирилган ва акциядорлик жамиятига айлантирилган.
Корхонага узоқ вақт давомида Zeromax эгалик қилган ва Россиянинг «Евроцемент»и 2006 йилда 75,5 фоиз акциясини сотиб олган. Кейинчалик ушбу улуш 83,9 фоизга қадар оширилган.
2014 йилда корхона муаммоларга дуч келган — ҳозирда фаолияти тугатилган Давлат рақобат қўмитаси 1994 йилдаги хусусийлаштиришни ноқонуний деб топишни талаб қилган, Тошкент вилояти иқтисодий суди заводнинг мулки ва банк ҳисобрақамларига тақиқ қўйган.
Бундан ташқари, корхонадан солиқларни тўлаш талаб этилган. Бир нечта суд эшитувлари ва апелляциялардан сўнг томонлар масалани келишиб олишга муваффақ бўлган.
«Оҳангаронцемент» мамлакатдаги энг йирик солиқ тўловчилар қаторига киради, шунингдек, бозордаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.
2019 йил якунларига кўра, заводнинг соф фойдаси 179,8 миллиард сўмни ташкил этган, 2020 йилнинг 9 ойида эса 187,1 миллиард сўм, 2021 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича — 24,8 миллиард сўм. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда