Фото: РИА Новости
2021 йил якунларига кўра, Ўзбекистонга ўтказилган пул маблағлари ҳажми 8,1 миллиард долларни ташкил қилган. Унинг 70 фоизи ёки 5,6 миллиард доллари Россиядан ўтказилган.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотларига кўра ўтган йилда Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони 1 млн 36 минг 305 нафар кишини ташкил қилган. Шу жиҳатдан, 2021 йилда ҳар бир меҳнат муҳожирининг ойлик ўтказмаси 453 долларга тенг бўлган.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари муҳожирлар оқимига таъсир қилувчи ташқи омилларни инобатга олган ҳолда ташқи меҳнат муҳожирлиги имкониятларини баҳолаш бўйича таҳлил ўтказди. Қайд этилишича, Россиядаги меҳнат муҳожирлари ўтказадиган пул маблағларига боғланиб қолиш нафақат меҳнат бозори, балки бутун республикадаги вазиятни янада мураккаблаштиради. Шу сабабдан айни чоғда ишчи кучини экспорт қилиш учун янги имкониятларни кўриб чиқиш зарур.
Таҳлилларга кўра, Ўзбекистондан асосан малака даражаси юқори бўлмаган, ўрта-махсус таълимга эга ишчилар кетмоқда. Улар асосан қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва қисман хизмат кўрсатиш (сотувчилар, беморга қаровчилар, фаррошлар ва бошқалар) соҳаларида меҳнат қилади.
Ўзбекистон дунёдаги 27та мамлакат билан меҳнат битимларига эга бўлса-да, Россия, Қозоғистон ва Туркия ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари йўл олаётган асосий мамлакатлар бўлиб қолмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, донор мамлакатларда ЯИМнинг аҳоли жон бошига нисбатан 1 фоиз ўсиши Ўзбекистондан меҳнат муҳожирлари кетишини 0,7 фоиз оширади. Авиачипталар нархи 1 фоизга ошиши, меҳнат миграциясини 1,35 фоизга пасайтиради. Донор мамлакатларда дипломатик ваколатхоналар борлиги меҳнат муҳожирлари кетишини 16 фоизга кўпайтиради. Донор мамлакатлардаги инглиз тилини билиш талаби Ўзбекистондан меҳнат муҳожирлари кетишини 55 фоизга камайтиради.
Тадқиқот давомида Ўзбекистондан меҳнат миграциясини рағбатлантиришнинг энг жозибадор йўналишлари аниқланди. Булар Польша, Болгария, Литва, Чехия, Франция, Германия ва Буюк Британиядир. Сингапур, Саудия Арабистони ва Япония ҳам алоҳида қайд этилган. МДҲ давлатлари орасида Озарбойжон ва Беларусь энг салоҳиятли йўналишлар сифатида кўрсатилган.
ПМТИ экспертлари амалга оширилган ҳисоб-китоблар натижасида чора-тадбирлар ва механизмларни татбиқ этиш бўйича қуйидаги таклифларни ишлаб чиқди:
1. Хорижий мамлакатлар билан дипломатик, хусусан ишчи кучини экспорт қилиш соҳасидаги келишувларни кенгайтириш, меҳнат шартномаларини тузиш ва меҳнат қилаётган муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадга мувофиқ.
2. Мактабдан бошлаб хорижий тилларни, айниқса инглиз тилини ўргатишни сифат жиҳатидан яхшилаш. Меҳнат муҳожирлигига жўнаш истагида бўлган кўп сонли фуқароларни инглиз тили курслари билан қамраб олиш, маҳаллаларда инглиз тилини ўргатиш бўйича бепул курсларни ташкил этиш лозим.
3. Авиачипталарни харид қилишда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ёрдамида чипта баҳосининг 50 фоизини тўлаш йўли орқали меҳнат муҳожирларига имтиёзларни тақдим этиш керак.
4. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат муҳожирларини жўнатиш учун муҳим, деб ҳисобланган мамлакатларнинг меҳнат бозорини мунтазам равишда чуқур таҳлил қилиб бориши зарур.
5. Ўзбекистондан чиқиб кетаётган меҳнат муҳожирлари ҳақидаги расмий ҳисоботни такомиллаштириш зарур (чунки алоҳида вазирликларнинг рақамларида тафовут мавжуд).
6. Европа иттифоқи мамлакатларига ишга жўнатувчи хусусий бандлик агентликлари учун лицензия олишни соддалаштириш мақсадга мувофиқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда