date

Ўзбекистонда психологлар қанча маош олади?

Ўзбекистонда психологлар қанча маош олади?
Ўзбекистонда психологлар ўртача 9 миллион сўм маош олишни хоҳламоқда, бу ўтган йилга нисбатан 50% кўпроқ. Шунга қарамай, иш берувчилар таклиф қилаётган ўртача маош 8 миллион сўмни ташкил этади, бу ҳам 60% ўсишни кўрсатади.

2025 йилнинг январидан октябрь ойигача hh.uz платформасида психологларнинг маошга бўлган кутилмалари ҳамда касбдаги рақобат даражаси сезиларли ошди. Платформа таҳлилига кўра, номзодларнинг ўртача кутилган маоши 6 миллион сўмдан 9 миллион сўмга кўтарилган, резюмелар сони эса 17,2% га ошган.

Шу даврда иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган ўртача маош 5 миллион сўмдан 8 миллион сўмга кўтарилиб, 60% ўсишни қайд этди. Вакансиялар сони эса 20,4% га ошди, бу эса талаб ортаётганини кўрсатади, аммо номзодлар сони ўсиш суръати ҳали юқорироқ.

Психологлар, асосан, пойтахтда жамланган. Иш берувчилар ҳам кўпроқ Тошкентда фаол.

2025 йилда рақобат индекси 6,1 ни ташкил этди, бу ўтган йилги 5,6 кўрсаткичдан юқоридир. Бу бир вакансияга ўртача олти номзод тўғри келишини англатади.

Шу тариқа, бозор психологлар учун аста-секин рақобатбардош бўлмоқда. Илгари hh.uz шуни аниқлаган эди: ходимларнинг 49%и барқарорликни танласа, 39%и мослашувчан иш услубини афзал кўради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда психологлар қанча маош олади?