Қизнинг ҳовлисини сотган «куёв» 9 йилга қамалди

1 дақиқа ўқиш214
Қизнинг ҳовлисини сотган «куёв» 9 йилга қамалди

Тошкентда кўп муҳокама қилинган ҳовли фирибгарлиги иши бўйича суд ҳукми чиқарилди, деб хабар берди zamin.uz. Мирзо Улуғбек туман судида 1997 йилда туғилган Ш.Р.га нисбатан жиноят иши якунига етказилди.

Суд қарорига кўра, у Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди — йирик миқдордаги фирибгарликда айбли деб топилиб, 9 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жазо умумий тартибдаги колонияда ўталади.

Шу билан бирга, суд Ш.Р.дан жабрланувчилар фойдасига умумий ҳисобда қарийб 4,8 миллиард сўм зарар ундирилишини белгилади. Уйни олиш бўйича олди-сотди шартномаларини бекор қилиш масаласи эса фуқаролик тартибида кўрилиши кераклиги айтиб ўтилди.

Суд, шунингдек, ишда бошқа шахсларга нисбатан ҳам жиноий иш қўзғатиш масаласини прокуратурага юбориш ҳақида алоҳида ажрим чиқарди.

Нима бўлган эди?

2024 йил август ойида Ш.Р. тўйдан олдинги “муаммоларини ҳал қилиш” баҳонасида 1999 йилда туғилган қизнинг ишончини suiiste’mol қилган. Уйсиз қолишдан қўрқиб турган қизга уйни вақтинча гаровга қўйиш кераклигини айтган, кейин эса ундан фойдаланиб, ҳовлини блогер ва тадбиркор Санжар Каримовга (Санжик) 240 минг долларга сотиб юборган.

Мазкур можаро жамоатчиликда катта резонанс келтирган ва Санжик ушбу уйни болалар уйига эҳсон қилишини айтган эди. Бироқ ҳужжатлар тўлиқ расмийлашмагани маълум қилинган.

Тергов жараёни давомида Ш.Р.нинг бошқа фуқароларга нисбатан ҳам бир қанча фирибгарлик ҳолатларига алоқадорлиги аниқланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?