date

Наманганда 120 педагог аттестациядан четлатилгани расман тасдиқланди

Наманганда 120 педагог аттестациядан четлатилгани расман тасдиқланди

Аввалроқ, Наманган вилоятида айрим шахслар ўзаро тил бириктириб, аттестация имтиҳонларида педагогларга моддий манфаат эвазига ёрдам бериш мақсадида масофадан туриб “бункер” ташкил этгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу воқеага Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Вазирлик маълумот беришича, жорий баҳорги аттестация жараёнларида айрим педагоглар томонидан ноқонуний қурилмалардан фойдаланишга уриниш ҳолатлари аниқлангач, вазирлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор чораларни кўрган ва мазкур ҳолатларга чек қўйиш юзасидан амалий ишлар олиб борилган.

Хусусан, баҳорда ўтказилган малака тоифа синовларида 75 нафар педагог, кузги синовларда эса яна 45 нафар талабгор томонидан қўшимча қурилма ёки шпаргалка олиб киришга уриниш қайд этилган. Тартиб-қоидаларни бузган ушбу шахслар белгиланган тартибга мувофиқ дарҳол аттестациядан четлатилган.

Расмий хабарда таъкидланишича:

“Аттестация синовларини топширишда фақат ўз билимингизга ишонинг. Вазирлик устозларни қўллаб-қувватлашга доимо тайёр. Малака синови тест жараёнлари доимий равишда кузатиб борилади”.

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида “бункер” сифатида фойдаланилаётган хонадон ҳам кўздан кечирилган. Натижада ушбу манзилда тест саволларини ечишга жалб қилинган 12 нафар ўқитувчи бўлгани аниқланган. Шунингдек, ноутбуклар, 30 дан ортиқ турли эшитиш мосламалари, яширин камералар, 8 та Wi-Fi роутер ва бошқа техник жиҳозлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Наманганда 120 педагог аттестациядан четлатилгани расман тасдиқланди