
Тошкентда кузги совуқ кунлар бошланмоқда, бу эса бизни мўйнали дўстларимиз – мушукларни эслашга ундайди. Шаҳарда одамлар қишки кийимларини тайёрлар экан, маҳаллий мушуклар ўзларига илиқ бурчаклар излаш билан банд.
Қайсиларидир дераза токчаларида хиёл ухлаб ётган бўлса, бошқалари қувурлар яқинида исинмоқда ёки шаҳар кўчалари бўйлаб мағрур қадам ташламоқда. Келинг, улар билан меҳр улашамиз ва бу мўйнали дўстларимизнинг ҳаётини кузатамиз.
Ҳаво анча совиб кетмасидан, шаҳар мушуклари охирги қуёш нурларидан баҳраманд бўлишга шошилишмоқда. Қайсиларидир скамейкаларда ўралашиб олган, бошқалари эса маҳаллий автомобиллар капотларини илиқ жой сифатида танлаган.
Узум Маркетнинг етказиб бериш пунктлари ҳам улар учун қулай маконга айланган. Баъзилари тўрт томонида ўт-ўланлар ўсган жойларда дам олмоқда.
Қайсиларидир эса самокатни четга суриб қўйишни сўрайди. Ҳар кимнинг ўз куни бор: қайсиларидир турган жойидан норози, бошқалари эса шунчаки кўздан йўқолиб, ўз дунёсига шўнғийди.
Бу дунё қанчалик катта бўлмасин, мушукларимизнинг оддий ҳаёти қанчалик жозибадор эканини кўриш қизиқ.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.