Қоқан мен Бекободда заңсыз темекі және алкоголь саудасы әшкереленді

Қўқон ва Бекобод шаҳарларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида тамаки ва алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдоси ҳолатлари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, Қўқонда тадбиркор ўз дўконида акциз маркасисиз тамаки маҳсулотларини ҳамда хорижда ишлаб чиқарилган электрон сигареталарни сотувга қўйгани фош этилган.
Текширув натижасида умумий қиймати 288,2 миллион сўм бўлган 14 мингдан ортиқ қутти тамаки маҳсулотлари аниқланиб, мусодара қилинган.
Бекобод шаҳрида эса МЧЖ раҳбари савдо нуқтасида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ва ҳужжатларсиз тамаки маҳсулотларини сотгани маълум бўлган.
Бу ерда 619 дона алкоголь маҳсулоти ҳамда 1 200 дан зиёд қутти тамаки маҳсулоти ноқонуний равишда савдога чиқарилгани қайд этилган.
Ҳар икки ҳолат бўйича маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган ва тегишли моддалар асосида жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов жараёнлари олиб борилмоқда.
“Zamin”-ді Telegram-нан оқыңыз!