Эркак киши билан мулоқотга киришишнинг 3 сири » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Эркак киши билан мулоқотга киришишнинг 3 сири

  • Ҳаёт тарзи
  • 6-12-2016, 22:34
  • 1 556
  • Эркак киши билан мулоқотга киришишнинг 3 сири

    1-сир: Эркаклар суҳбат мақсади аниқ бўлгандагина мулоқотга киришади. Аёллар эса биринчи ўринда мақсадни эмас, жараённи мўлжаллашади.

    - Суҳбат мақсади мавҳум бўлмасин.
    - Эркакка савол беришни ўрганинг. Масалан, «ишларингиз қандай?» деб оддийгина сўрасангиз, жавоб ҳам қисқа бўлади: «яхши» ёки «бўлади». Буни шундай тарзда тўғри сўрашингиз мумкин: «азизим, янги лойиҳангиз қандай бўлаяпти? Ростдан ҳам ўзингиз ўйлаганчалик қийин эканми?»
    - Гапнинг дангалини айтинг, бирор нимага шама қилиб, эркакни мавҳумлик билан чўчитманг.

    2-сир: Эркак жим ҳолда фикр юритади ва охирги натижанигина айтади.

    Жуфтингиз билан бирор нимани муҳокама қилаётганда жавобни ўйлаб олишига имкон беринг.

    3-сир: Эркаклар учун ўз туйғуларини ифодалаш осон иш эмас. Биз эса бунинг учун уларни ҳиссизликда айблаймиз. Ўз навбатида бу уларнинг «аёлим мени тушунмайди», деган қарорига сабаб бўлади. Шу боис:

    - Эркак фикрини ифодалаётганида гапини бўлманг.
    - Туйғуларини аниқлаб олиш жараёнида сабрли бўлинг. Чунки эркак кишига ҳисларини ифодалаш бизчалик осон эмас.
    - Жуфтингизга унинг фикрини тушунаётганингизни билдиринг. Шунда у сизнинг туйғуларингизни янаям ҳурмат қилади.
    - Севгилингизга нисбатан эътиборли ва самимий бўлинг.

    Манба: Даракчи.уз

    loading...