Мунажжимлар башорати: 16 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?

  • Ҳаёт тарзи
  • 15-12-2017, 21:32
  • 1 468
  • Мунажжимлар башорати: 16 декабр куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қилмоқда?
    ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
    Олис келажакка боқишдан тийилиб, бугунги кунингизга назар ташланг. Ҳали бугунингизнинг ўзида амалга оширишга улгурмаган ишларингиз тўлиб ётибди. Кун давомида фавқулодда сафарга чиқишингиз мумкин. Аммо бу сафар сизга моддий манфаат келтиради. Қайсарлигингиз туфайли яқин дўстлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Саломатликка жиддий эътибор қаратинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

    БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
    16 декабр куни ой охиригача тузилган режаларни хомчўт қилиб олишингиз учун керагича вақт топилади. Омадни улгуржисига қўлга киритишни мўлжалламанг, бу ҳаётингизни издан чиқариши мумкин. Пул масаласида жуда тартиб билан иш кўринг. Одатда ёлғонларга сира ён бермасдингиз. Бироқ бугун кечқурун ўзингиз билмаган ҳолда алдовдан азият чекишингиз кутилади. Кечқурун овқатланиш режимингизни бир кўздан ўтказиб олинг.

    ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
    Ишда ва шахсий ҳаётингизда бугун ёрқин танаффуслар юзага келиши мумкин. Агар ташқарида бегона билан дон олишиб юрган бўлсангиз, эсда тутинг, бугун шу сирингиз ошкор бўлиш хавфи бор. Куннинг иккинчи ярмида иш бўйича ҳамкорлик масаласига бахшида этинг. Молиявий аҳволингизни кун бўйи кузатув остида ушланг. Киссангиз кечқурунга борибгина пулга тўлиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

    ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
    16 декабрда қай ишга қўл урманг, уни йўқотишларсиз якунлаш ўз қўлингизда. Эътиборли бўлишни ёддан чиқарманг. Сизга чин кўнгилдан яхшилик қилаётганларга ҳам шундай жавоб қайтаришга ҳаракат қилинг. Ижод кишиларига бугун сал оғирроқ бўлади. Сиз янги яратган асарингизни кимларгадир намойиш этиб, унинг шедеврлигини исботлаш илинжида кунни кеч қиласиз. Соғлиғингизни эътибор билан назорат қилинг.

    АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
    Афсуски, бугунги кун сиз учун кўнгилдагидек кечмаслиги мумкин. Куч ва имкониятлар йўқ ҳисоби. Омад ҳадеганда кулиб боқа қолмаяпти. Бундай лаҳзаларда сергак ва дилгир бўлишингиз талаб этилади. Бугун қарз кўтариш ва банкка катта пул қўйиш амаллари муваффақиятли кечади. Спортзалга боришни бошқа кунга қолдириб туринг, жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Агар соғлиғингиз панд бера бошласа, халқона усуллар ёрдамида бу муаммони бартараф этсангиз бўлади.

    ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
    16 декабр куни асосий эътиборни болалар ва ёши улуғ қариндошларга қаратинг. Қатъий режа асосида иш бошласангиз, кун давомида ўзингиз кутган натижаларга албатта эришасиз. Куннинг иккинчи ярмида ошқозонингизда жиддий муаммолар пайдо бўлиши кутилади. Овқатланиш режимига амал қилинг. Кечқурун дўстлардан бири сизни меҳмонга чақириши мумкин. У ерга жуфтингизсиз боринг. Йўқса, катта жанжал келиб чиқиш эҳтимоли бор.

    ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
    Куннинг биринчи ярмида сиздан анча бурун қарз олганлар ниҳоят инсофга келиб қарзини қайтаради. Бундан ташқари, сизга сердаромад иш ҳам таклиф этишади. Албатта розилик билдиринг. Қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаш, ҳамкорликда катта ишларга қўл уриш омадли кечади. Хизмат юзасидан қисқа масофага сафар қилиш моддий манфаат олиб келади. Кечқурун спорт билан шуғулланиш сизга бир олам завқ бағишлайди.

    ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
    16 декабрда миянгизни профессионал касбингиз билан боғлиқ иш бўйича ажойиб ғоялар чулғаб олади. Бу ғояларни раҳбарлар ва ҳамкасблар билан биргаликда ҳаётга тадбиқ этишингиз лозим. Режаларингизни ҳеч ким билан бўлишманг. Кечқурун дўстларингиздан бири сизга ажойиб совға тақдим этиши кутилади. Об-ҳавога қарамай кийинган ҳолда кўчага чиқсангиз, шамоллашингиз тайин. Томоқ ва ошқозонни асранг. Эҳтиётсизлик жиддий муаммоларга дучор этиши ҳеч гап эмас.

    ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
    Баъзилар бугун олис сафарга отланишлари мумкин. Шу сафар баҳона бўлиб кейинчалик ишингизни ўзгартириш пайига тушиб қоласиз. Бунга сафар давомида бир инсон билан танишиб қолишингиз сабаб бўлади. Бугун давлат қонунларига зид ҳеч бир ҳаракатни содир этманг. Адвокат маслаҳати, ҳуқуқий идораларга иш бўйича ташриф буюриш амаллари хайрли кечади. Соғлиғингизни назоратда ушланг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, дориларни ўз вақтида ичишни унутманг.

    ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
    16 декабр куни хавфсизлигингиз билан жиддий шуғулланишингизга тўғри келади. Бу ёқимсиз ва авариявий вазиятларга тушиб қолишингиздан асрайди. Овқатланишда маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилган ойига яхшилаб назар солинг, заҳарланишингиз эҳтимоли бор. Сизга таниш одамлар бир-бири билан жанжаллашиб қолган бўлса, сизнинг иштирокингизда бир зумда ярашиб олишлари мумкин. Бу амалнинг савоби катта бўлади. Кечқурун кимдандир фавқулодда хабар эшитишингиз кутилади.

    ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
    Куннинг биринчи ярмида жуфтингиз ёки танлаган инсонингиз билан жиддий суҳбат кутади. Бу иккалангиз учун ҳам жуда фойдали кечади. Муносабатлар мустаҳкам торта бошлаганини ҳис этасиз. Моддий аҳволингиз жиддий хавф остида турибди. Тежамкорликка алоҳида эътибор қаратинг. Кечқурун севимли хоббингиз билан шуғулланинг ёки спортзалга боринг.

    БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
    16 декабрда бажарадиган ишларнинг сифатига ҳушёр муносабатда бўлинг. Ҳамкасбларни камроқ танқид қилинг. Орангизга совуқчилик тушса, бу муаммони йўқ қилиш оғир кечади. Хуш кайфият қондошлар билан муносабатларда фойдали кечиши тайин. Моддий аҳволингиз ҳақида қайғурмасангиз ҳам бўлади. У аъло даражада бўлади. Истасангиз кечки пайт дўкон айланишингиз ҳам зиён қилмайди.

    Манба: Hordiq.uz