Аёллар доим ҳам дилидаги туйғуларини ошкора айтавермайди, ҳурматли эркаклар. Уларнинг тез қарор қабул қилиши-ю, ҳиссиётга берилувчанлигини ошкораликка йўйсангиз, қаттиқ адашасиз. Қуйида келтириб ўтадиган айрим сирларимиз сизнинг аёлингизга бўлган муносабатингизнинг янада яхшиланишига хизмат қилади, деган умиддамиз.
- Аёллар эркаклардан қарор қабул қилишда доим биринчилик ва фаолликни кутишади.
- Аёллар тез-тез қилинадиган ва кутилмаган совғаларни хуш кўришади.
- Улар турмуш ўртоғига ўзидан кўра бошқа аёл кўпроқ ёқишидан қўрқишади ҳамда қаттиқ хавотирга тушишади.
- Бегойимлар эрларининг ҳамиша самимий ва ростгўй бўлишини исташади, масалан, чойхонада бўла туриб, мажлисдаман, дейишларини эмас.
- Яратганнинг мўъжизаси билан аёлларга олтинчи туйғу ҳам инъом этилган бўлиб, рафиқа эрининг хатти-ҳаракатлари-ю юз ифодасидан ҳам нима демоқчи эканини билиб олади.
- Аёллар турмуш ўртоғининг дўстлари билан футбол кўриши, чойхона ва базмларга бориши, хуллас, улфатлар даврасида вақт ўтказишига асло қарши эмас, бироқ бу вақт ўтказиш узоққа чўзилиб, ўзлари эътибордан четда қолаётгандек туюлади. Шунинг учун ҳам доим «Бугун чойхонам бор», деган жумлани айтишдан аввал аёлингизга бефарқ эмаслигингизни билдириб қўйсангиз, кифоя.
- Аёллар шамоллаб қолса, бирор жойи оғриса, ҳаттоки туғруқ пайтида ҳам энг аввало турмуш ўртоғининг ёрдамини, қайғуришини ва у билан бўлишини кутишади.
Бу келтирилган сирлар барча аёлларга тегишли деб айтолмаймиз, аммо сизнинг аёлингизга мос келишига ишонамиз. Балки, буни синаб кўрарсиз?.. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради