Руҳингиз тушкун, кайфиятингиз расво. Ҳеч ўзингизга келолмаяпсиз. Хатоларингиз кўп, баъзиларидан виждонингиз қийналяпти. Бу ҳолатда узоқ қолиб бўлмайди.
Кўзларингизни юминг, чуқур нафас олинг. Хато қилиш айб эмас, уни тушунмаслик, тўғриламаслик айб.
Сиз ҳозир, энг муҳими, хатонгизни англаб етдингиз. Ўйлаб кўринг, ҳеч қачон хато қилмай, тажриба тўплаб бўладими? Ҳаётий тажриба текинга берилмайди, ахир. Унинг бадали хатолардир. Агар бугун қоқилмаганингизда қилган ишингиз нотўғри эканини билмас эдингиз.
Ўтган ишга куюниш — вақтни исроф қилиш. Кўнгилсизликни унутинг, ундан олган сабоғингизни сақлаб қўйинг. Тасаввур қилинг: хато қилиб, тажриба сотиб олдингиз. Ахир аждодларимиз бежиз «мингта насиҳатдан кўра битта мусибат фойдали» дейишмаган.
Ортиқча сиқилиш муаммоларни кўпайтиришини биласизми? Соғлиғингиз, ишингиз, дўстларингиз билан муносабатингиз, оилавий муҳит, фарзандлар тарбияси фойдасиз куюниш эвазига издан чиқиши ҳеч гап эмас. Ҳақиқий фожиа ана шунда пайдо бўлади. Унутманг, эртанинг бугундан кўра яхшироқ бўлиши ҳозирги ҳаракатингизга боғлиқ.
Дунё психологларининг қуйидаги фикрлари сизни бир қадар ўз-ўзидан қониқмаслик кайфиятидан халос қилади:
- Ҳеч қачон мукаммал бўлишга интилманг!
- Кимгадир яхши кўринишга ўзингизни мажбур қилманг.
- Сизга ёқмаган, ёрдам беришни истамаган кишиларга яхшилик қилишдай иш билан ўзингизни қийнаманг.
- Муаммолар атрофида ортиқча сиқилманг. Айниқса, орқага қайтаришнинг имкони бўлмаган хатолар учун асабийлашманг.
- Хоҳишларингиз учун ўзингизни айблайверманг.
- Сизга ёқмаётган муносабатлардан воз кечинг.
- Вақтингиз ва имкониятингизга тўғри келмайдиган ишларни қилманг.
- Кимнингдир хатоси учун ўзингизни жавобгар деб ҳисобламанг.
- Одам ўзини яхши кўриши, ҳурмат қилиши керак. Худбинлик ва ўзини яхши кўриш орасидаги фарқни ажрата билинг.
Ҳамманинг истаган вақтида ёлғиз қолишга, мустақил бўлишга, берган нарсаларини сўраб олишга, хато қилишга ва хатолари учун жавоб беришга ҳақи бор.
Дилором САЪДУЛЛАЕВА,
психолог
психолог
Манба: od-press.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Зеленский Ғарбга мурожаат қилди
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди
Оқ уй Украина 2025 йилда ҳужумга ўтишини тахмин қилмоқда