Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Халқаро касалликлар таснифининг ўн биринчи нашрини тақдим этди. Онлайн ва видеоўйинларга қарамлик биринчи марта ушбу рўйхатга киритилди.
Ўйинлар сессиялари давомийлиги ва частотасини назорат қилиш хусусиятининг мунтазам ёки вақти-вақти билан бузилиши, ўйинни тўхтата олмаслик видеоўйинларга қарамлиликка хос белгилардир. Таъкидлаш жоизки, видеоўйинларга қарамлилик ҳолатларида у бошқа ҳаётий қизиқишлар ва кундалик фаолиятдан устун келади.
Бу касаллик белгилари муайян вақт давомида тўхтовсиз ривожланиши мумкин, баъзан эса вақти-вақти билан сезилади, дея таъкидланади ЖССТда.
Видеоўйинларга қарам бўлиш шахсий, оилавий ҳаётда сезиларли муаммоларга олиб келади, ижтимоий жиҳатдан ҳам ўзгаришлар сезилади, ўқиш ва ишда муаммолар пайдо бўлади, дейилади Халқаро касалликлар таснифида.
Видеоўйинларга тобеълик ташхисини қўйиш учун бир йил давомида инсон хатти-ҳаракатларида ўзгаришлар кузатилиши керак. Бироқ белгилар жиддий бўлса, бу муддат қисқариши ҳам мумкин.
Бугунги кунда Халқаро касалликлар таснифининг 1990 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси томонидан тасдиқланган ўнинчи версияси амалда. Янги 11-версия 2019 йилнинг май ойида тасдиқлаш учун тақдим этилади. У тасдиқланган тақдирда, 2022 йилнинг 1 январидан кучга киради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди