00:30 / 09.09.2018
6 019

Мунажжимлар башорати: 9 сентябрь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?

Мунажжимлар башорати: 9 сентябрь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?
ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар барча эзгу ниятларингизга мустақил тарзда эришишингизни маслаҳат беришади. Ҳеч кимдан, ҳатто, яқин дўстлардан ҳам, қариндош-уруғдан ҳам ёрдам кутманг. Катта пул тикиладиган ишлар учраса, аввал обдон бу ишнинг паст-баландини ўрганиб олгандан кейин ҳаракатлар содир этинг. Яқин инсонларга алоҳида эътиборли бўлинг. Улар сизни жуда яхши кўришади. Кечқурун оила даврасида вақт ўтказинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

9 сентябр куни кайфиятингиз агрессив кўринишда бўлиши кутилади. Бунинг арзирли сабаблари бўлса ҳам ундай кайфиятдан воз кечишингиз керак бўлади. У сизни боши берк кўчага олиб кириб қўйиши мумкин. Молиявий муаммолар сиз кутганингиздан ҳам осонроқ ижобий ҳал бўлиши кутилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида сизга қўшимча даромад келтирувчи иш таклиф этишлари мумкин. Рад этманг. Пулнинг ортиқчаси бўлмайди. Саломатликка ҳам эҳтиёткорона муносабатда бўлинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Хизмат юзасидан, шахсий иш билан у қадар узоқ бўлмаган манзилларга сафар қилишингиз мумкин. Лекин вақтни жуда тежашингизга тўғри келади. Акс ҳолда асосий юмушларни адо этишга улгурмаслигингиз мумкин. Кун давомида организмни жисмоний зўриқтиришдан сақланинг. Овқатланиш режимига амал қилинг. Муҳаббатда фавқулодда ёқимли хабарлар эшитасиз. Хурсандчиликдан ёрилиб кетмаслик учун ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

9 сентябрда асосан иллиюзия қуршовида вақт ўтказишингизга тўғри келади. Аммо реалликдан сира чекинмайсиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларингиз тобида бўлиши кутилмоқда. Шундай экан, ўзингизни уринтириб, ўтдан чўғга сакрайверишингизга сира ҳожат йўқ. Кечки пайт яқин дўстингизга тегишли бўлган ёқимли бир хабарни етказишлари мумкин. Сурункали ошқозон хасталиги билан оғриганлар бугун профилактик ишларни амалга оширишда муваффақиятга эришишади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Юлдузлар кунингиз унумли ва хайрли кечишини башорат қилишган. Майда-чуйда юмушларни деб беҳуда вақт ўтказманг. Энг муҳим лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга киришинг. Бу сизга моддий манфаат ҳадя этади. Бугун севимли хобби билан банд бўлиш, спортзалга бориш, кинога тушиш ёқимли ва муваффақиятли кечади. Руҳан енгил тортасиз. Вақтингиз чоғ бўлади. Тушларингиз тотли кечади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

9 сентябр куни ўзингизга ёқмайдиган, нияти бузук одамлар билан мулоқот қилишингизга тўғри келади. Бундай лаҳзаларда хотиржамлик билан муносабат юритинг. Моддий аҳволингиз бугун ҳавас қиладиган даражада бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли бировларга қарз берманг. Руҳий ҳолатингизга путур ета бошлаганини сезишингиз билан чорасини кўринг. Депрессияга тушиб қолишдан сақланинг. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини жуда эҳтиёт қилишлалри тавсия этилади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз бирдай яхши кечмаслиги мумкин. Йўл-йўлакай ёқимсиз ва кўнгилсиз вазиятларга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ишхонангизда ҳамкасблар билан муносабатлар жуда меъёрида кечади. Молиявий масалада ҳам омадингиз чопади. Лекин барибир пулнинг кам туюлавериши ёмон-да. Жуда бўлмаса, қўшимча даромад келтирувчи иш топсангиз ҳам фойдадан холи бўлмасди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

9 сентябр куни ишда тезроқ омадга эришишни истасангиз, яқин дўстларни ёки ўзингизга ёққан ҳамкасбларни шерик қилиб олинг. Аммо етакчиликни ўз бўйнингизга олинг. Тадбиркор бўлсангиз, ишни жанговар ташкил этган ҳолда рақобат майдонида мардона курашишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан жанжаллашиб қолишдан сақланинг. Шундагина муҳим масалаларни ижобий ҳал эта оласиз. Саломатликка алоҳида эътиборли бўлинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Қариндошлар ва фарзандлар сизга бугун кўпгина ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин. Бардамликда улар билан мулоқот қилинг. Оилада кимгадир ўқиши, кимгадир даволаниши учун пул керак бўлиши мумкин. Бунга ҳам сиз балогардонсиз. Шуни унутманг. Бугун жисмоний машқлар бажариш, олис сафар ва иммунитетни кўтаришга оид амаллар хайрли, муваффақиятли кечади. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингиз кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

9 сентябр куни катта режалар тузасиз. Лекин бу режаларни амалга ошириш масаласи кўндаланг туради. Ҳар қандай вазиятда ҳам боши берк кўчада қолиб кетмасликка ҳаракат қилинг. Депрессия хавф солиши мумкин. Бу ҳолатни айланиб ўтишга урининг. Рўзғор юмушлари доирасида жуфтингиз ёки яқинлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Хотиржам бўлинг. Акс ҳолда катта пул ҳам бу жанжални тўхтата олмаслиги мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун баъзи бир танишлар, яқинларингиз, дўстларингиз учун психология дарсини ўтишингизга тўғри келади шекилли. Уларнинг руҳияти азият чеккан бўлиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида фавқулодда қўлингизга келиб тушадиган даромад кайфиятингизни ҳам, вазиятни ҳам буткул ўзгартириб юбориши кутилади. Энди сиз олисга саёҳат қилишингиз, нимани хоҳласангиз, ўшани харид қилишингиз мумкин бўлади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

9 сентябрда азартли ўйинлардан нари бўлинг. Ҳар бир ҳаракатингизни хотиржамлик билан содир этинг. Шунда обрў ҳам, соғлиғингиз ҳам зиён кўрмайди. Кун давомида қариндошлар билан бирга мерос ёки хусусий мулк масаласини ҳал қилишингизга тўғри келади. Агар танаффусларга руҳан тайёр бўлсангиз, ҳозирча пул ҳақида ўйламай туринг. Кун келади, қўлингизга пулларнинг ўзи келиб тушади.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мунажжимлар башорати: 9 сентябрь куни юлдузлар Сизга нималарни ваъда қилмоқда?