Луврда дунёдаги энг қадимги – VIII асрга оид Қуръон қўлёзмаси тақдим этилади. Туркий ва Ислом оламининг энг қадимий қўлёзмаларидан бири бўлган Катта Лангар Қуръони Луврда биринчи марта "Ўзбекистон воҳалари хазиналари карвон йўллари кесишмасида" кўргазмаси доирасида намойиш этилади.
Кўргазма 2022 йил 24 ноябрдан 2023 йил 6 мартгача ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади. Бу ерда монументал ва дастгоҳ санъати буюмлари, девор расмлари, саройларнинг ўйма деталлари, санъат ва ҳунармандчилик буюмлари намойиш этилади.
Умуман олганда, ташриф буюрувчилар 168 та музей экспонатлари билан танишишлари мумкин. Коллекцияда милоддан аввалги V–VI асрлардан темурийлар ҳукмронлиги давригача бўлган Ўзбекистоннинг 13 та музейидан 137 ашё ва дунёнинг етакчи 31 музейларидан олинган бошқа буюмлар бор.
Кўргазманинг энг ноёб экспонатларидан бири VIII асрнинг қўлда ёзилган Катта Лангар Қуръони бўлади. Узоқ вақт давомида у Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятидаги Лангар ота масжидида сақланган. Тадқиқотларга кўра, Қуръон 206 саҳифадан иборат. Ҳозирда атиги 98 саҳифа сақланиб қолган.
1984 йилда СССР расмийлари Катталангар Қуръонининг 67 саҳифасини чиқариб олишган. Бу саҳифаларнинг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Санкт - Петербургдаги Шарқ қўлёзмалари институти музейида яна 81 саҳифаси турибди.
Ўзбекистонда Катта Лангар Қуръонининг атиги 17 саҳифаси бор. Улардан 13 саҳифаси Ўзбекистон мусулмонлари идорасида сақланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди