date

Карвахал Ямалдан “ўғирлик” ҳақидаги гаплари учун изоҳ сўрамоқчи

Карвахал Ямалдан “ўғирлик” ҳақидаги гаплари учун изоҳ сўрамоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби футболчилари “Барселона” ёш вингери Ламин Ямалнинг сўзларидан норози бўлишди. 18 ёшли футболчи “Эль-Класико” олдидан берган суҳбатида рақиб ҳақида шундай деганди:
“Реал ўғирлайди, кейин эса шикоят қилади. Улар ҳар доим шундай қилишади”.

Бу баёнот Испания футбол жамоатчилигида катта шов-шув келтирди. Мадрид нашри Mundo Deportivo ёзишича, “қаймоқранглилар” сардори Дани Карвахал Ямалнинг гапларини шахсан сўраб аниқлаш ниятида. Маълумотларга кўра, у бу масалада Испания миллий жамоаси йиғинида ёш футболчи билан юзма-юз суҳбат ўтказмоқчи.

Карвахалнинг фикрича, “Эль-Класико” олдидан шундай баёнотлар бериш спортчига тўғри келмайди. “Реал” футболчилари ҳам бу сўзларни ҳурматсизлик сифатида қабул қилишган ва ёш ҳужумчидан изоҳ кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ҳужумчиси бу гапларни машҳур стример Ибаи Льянос билан интервью вақтида айтган эди. Унинг шўхона услубдаги гапи, аслида, ҳакамлар ёрдами билан “Реал”нинг баъзи ғалабаларга эришиши ҳақидаги халқ орасидаги фикрни кулгу билан ифода этган эди.

Бироқ “Барселона” медиа хизмати ҳам Ямалга эҳтиёт бўлишни тавсия этди. Журналист Жерар Ромеро интервью давомида ёш футболчини “Тинчлан, бу сўзлар учун жаримага тортилганлар бўлган” деб огоҳлантирди.

“Реал” ва “Барселона” ўртасидаги навбатдаги тўқнашув 26 октябрь куни бўлиб ўтади. Испания Ла Лигасининг 10-турига тўғри келувчи бу беллашув Тошкент вақти билан соат 20:15 да старт олади.

Кутилмоқдаки, “Сантяго Бернабеу”даги бу “Эль-Класико” нафақат майдондаги тўқнашув, балки сўзлар майдонидаги кескинлик билан ҳам тарихда қолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карвахал Ямалдан “ўғирлик” ҳақидаги гаплари учун изоҳ сўрамоқчи