
Бугун ўзбек китобсеварлари нафақат миллий адабиётга, балки жаҳон бестселлерларига ҳам катта қизиқиш билдирмоқда. Тошкентдаги китоб дўконлари ва йирик нашриётлар маълумотларига кўра, ҳозирда энг кўп харид қилинаётган 10 та китоб орасида адабий классиклар, тарихий биографиялар ва замонавий мотивацион асарлар ҳам бор.
Рўйхатдаги етакчилар:
1. Алишер Навоий – "Хамса"
Адабиёт хазинасининг сарчашмаси. Навоий асарлари китобсеварлар орасида энг кўп харид қилинаётганлар қаторида.
2. Абдулла Қодирий – "Ўткан кунлар"
Ўзбек романчилигининг асосчиси бўлган Қодирийнинг бу асари ҳали-ҳануз долзарблигини йўқотгани йўқ.
3. Умар Хайём – Рубоийлар
Шарқ донишмандининг ҳаёт фалсафаси ўзбек китобхонини ўзига мафтун этишда давом этмоқда.
4. Амир Темур ҳақида биографик китоблар
Буюк саркарданинг ҳаёти тарихий асарлар орқали ўрганилмоқда.
5. Жорж Оруелл – "1984"
Инсон эркинлиги ва назорат ҳақида ўйлатиб қўювчи замонавий классика.
6. Рей Бредбери – "Фарангейт 451"
Китоб ёқиладиган жамият ҳақида огоҳлантирувчи фантастика.
7. Стивен Кови – "7 кўникма"
Шахсий ютуққа эришишда йўл кўрсатувчи энг машҳур қўлланмалардан бири.
8. Лариса Буракова – "Грузия муваффақиятга қандай эришди"
Ислоҳот ва тараққиётга интилганлар учун илҳом манбаи.
9. Олдос Ҳаксли – "Ажиб янги дунё"
Технологиялар ортидаги жамият — хаёлот ва ҳақиқат орасидаги чизги.
10. Светлана Алексиевич – "Чернобил таваллоси"
Инсон фожеаси ва қаҳрамонлик ҳақида ҳаяжонли ҳужжатли асар.
Ушбу китоблар бугунги ўзбек китобхонининг диди, қизиқиши ва ҳаётга қарашларини яққол намоён этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар