date

Ҳамдам Собиров Озода Нурсаидовани туғилган куни билан табриклади (видео)

Ҳамдам Собиров Озода Нурсаидовани туғилган куни билан табриклади (видео)

Машҳур хонанда ва дизайнер Ҳамдам Собиров ўзининг яқин дўсти, ҳамкасби Озода Нурсаидовани туғилган куни билан табриклади. У студияга катта гулдаста ва совғалар кўтариб кириб келди.

Кадрларда Ҳамдамнинг самимий юз ифодаси, Озоданинг эса таъсирланган қувончли табассуми яққол кўринади. Хонанда “Бу менинг укам” дея меҳр билан қарши олди ва гулдастани қабул қилди. Шу пайт йиғилганлар уларни қарсаклар билан қўллаб-қувватлашди, муҳит самимий ва байрамона бўлди.

Ҳамдам эса Озода Нурсаидовага юракдан чиққан сўзлар билан мурожаат қилди:
“Ўзбекистон, биз ва мухлисларингиз бахтига доимо соғ бўлинг. Сиз — ҳақиқий легендасиз”.

Бу воқеа ижодкорлар орасидаги дўстлик ва ҳурмат рамзи сифатида қабул қилинди. Озода Нурсаидова эса ҳар доимгидек жозибали кўриниши ва ёрқин табассуми билан мухлислар қалбидан яна ўрин олди.

Студиядаги бу самимий лаҳзалар нафақат ҳамкасблар, балки унинг ижодини севувчи минглаб мухлисларни ҳам ҳаяжонга солди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳамдам Собиров Озода Нурсаидовани туғилган куни билан табриклади (видео)