
Goal портали 2026 йилги "Олтин тўп" соврини учун асосий номзодлар рейтингини эълон қилди. Рейтингда биринчи ўринда "Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейн жой олди.
Euro-football.ru маълумотига кўра, Мюнхен клуби 2025/2026 йилги мавсумда ўтган 12 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди, Кейн эса шу учрашувларда 20 та гол урган. Иккинчи ўринда "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе қайд этилган.
Кучли учликни "Манчестер Сити" футболчиси Эрлинг Ҳоланд якунлаган. Ушбу футболчилар жорий мавсумда кўплаб голлар муаллифи бўлган.
Рейтингнинг кейинги поғоналарида Ламин Ямал, Нуну Мендеш, Педри, Витиня, Букаё Сака, Винисиус Жуниор ва Ашраф Ҳакими номлари тилга олинган. Улар ҳам мавсум давомида фаол ўйин кўрсатмоқда.
2025 йилда "Олтин тўп" совринини Усмон Дембеле қўлга киритган эди. Келаси йили ким ғолиб бўлиши ҳозирча номаълум, бироқ рейтингда юқори ўринларни эгаллаган футболчилар асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.
Goal портали Ҳарри Кейнни 2026 йилги "Олтин тўп" учун фаворит деб танлади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар