date

Қарздор тадбиркорнинг корхонаси аукционда – 4,65 млрд сўмлик мулк савдода

Қарздор тадбиркорнинг корхонаси аукционда – 4,65 млрд сўмлик мулк савдода
Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи “А.С.” масъулияти чекланган жамияти (МЧЖ) бизнесни кенгайтириш мақсадида маҳаллий банкдан кредит олган. Бироқ ташкилот кредит шартларига риоя қилмаганлиги оқибатида 4 миллиард 650 миллион сўмлик қарздорлик юзага келган.

Мазкур ҳолат бўйича 2025-йил 15-июн куни Самарқанд шаҳар фуқаролик судининг қарори билан, қарзни ундириш учун гаров сифатида қўйилган корхона биносига даъво қаратилган.

Шунга қарамай, корхона раҳбарияти қарзни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўрмаган. Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси инспекторлари томонидан корхона раҳбариятига бир неча бор эслатма берилган ва мол-мулк устидан тақиқ қўйилган.

Қарздорлик муддати ўтиб кетгани сабабли, гаровдаги кўчмас мулк — корхона биноси 4,65 миллиард сўмга баҳоланиб, онлайн аукцион орқали очиқ савдога чиқарилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздор тадбиркорнинг корхонаси аукционда – 4,65 млрд сўмлик мулк савдода