date

АҚШда украиналик аёлни ўлдирган жиноятчига ўлим жазосими?

АҚШда украиналик аёлни ўлдирган жиноятчига ўлим жазосими?

АҚШда 34 ёшли Декарлос Браун 23 ёшли украиналик қочқин Ирина Заруцкаяни қасддан ўлдирганликда айбланмоқда. NBC News маълумотига кўра, ҳакамлар ҳайъати унинг ҳаракатларини “атайин содир этилган қотиллик” деб баҳолаган. Бу айблов унга нисбатан ўлим жазосини қўллаш эҳтимолини кучайтиради.

Ирина Украинадаги урушдан қочиб, янги ҳаёт бошлаш умиди билан АҚШга келган эди. У инглиз тилини ўрганиб, мустақил равишда ишга жойлашган. Аммо 22 август куни фожиали воқеа юз берди — жамоат транспортида Браун унга пичоқ билан уч марта зарба берган ва аёл ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

Маълум бўлишича, айбланувчи илгари ҳам қуролли талончилик ва ўғрилик учун жиноий жавобгарликка тортилган. Ҳужумдан кейин у полиция томонидан дарҳол қўлга олинган.

Иринанинг яқинлари адолат тикланишини талаб қилмоқда ва прокуратуранинг қатъий позицияси учун миннатдорлик билдиришган

Фожиадан кейин Шимолий Каролина губернатори «Ирина қонуни»ни имзолади. Янги қонунга кўра, судлар гаров пули миқдорини белгилашдан аввал жиноятчи шахснинг хавфлилик даражасини синчковлик билан баҳолашлари шарт бўлади.

Бу қонун фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда украиналик аёлни ўлдирган жиноятчига ўлим жазосими?