
Машҳур хонанда Муниса Ризаева “Сетора” гуруҳи концертида кутилмаган чиқиш қилиб, томошабинларга ёрқин лаҳзалар тақдим этди. Бу ҳақда хонанданинг ижтимоий тармоқларда жойлаган видеоларидан маълум бўлди.
Маълум бўлишича, концерт давомида Муниса Ризаева саҳнага чиқиб, “Сетора” гуруҳи билан “Кечир мени” номли қўшиқни дуэт тарзида ижро этган. Ушбу чиқиш томошабинлар учун ҳақиқий сюрприз бўлиб, залда йиғилган мухлислар томонидан катта олқишлар билан қарши олинган.
Кутилмаган дуэт концертнинг энг эсда қоларли лаҳзаларидан бирига айланди. Ижро давомида томошабинлар қўшиқни хонандалар билан бирга куйлаб, саҳнада юзага келган илиқ муҳитни янада кучайтирди.
Шунингдек, Муниса Ризаеванинг саҳнадаги образига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хонанда ушбу концерт учун классик услубдаги қора ва оқ ранглар уйғунлигидаги либосни танлаган. Нафис ва ихчам кўриниш мухлислар томонидан ижобий баҳоланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.