date

Хитой Россиядан рекорд миқдорда олтин олди

Хитой Россиядан рекорд миқдорда олтин олди

2025 йил давомида Россия ва Хитой ўртасидаги олтин савдоси мисли кўрилмаган даражага етди. Financial Times манбаларига таянадиган бўлсак, жорий йилнинг 11 ойи ичида Россия Хитойга қарийб 1,6 миллиард евролик олтин қуймалари етказиб берган.

Айниқса, сўнгги ойлар кескин фаоллик билан ажралиб турди. Ноябрь ойида Россиядан Хитойга 818,6 миллион евро қийматидаги олтин экспорт қилинган бўлса, октябрь ойида бу кўрсаткич 792,2 миллион еврони ташкил этган. Таққослаш учун, 2024 йилнинг куз ойларида Хитойга умуман олтин етказиб берилмаган, ўша йилдаги энг юқори ойлик кўрсаткич эса атиги 189,9 миллион евро билан чекланган эди.

Bloomberg агентлиги ҳам бу тенденцияни тасдиқлаб, 2025 йилнинг дастлабки олти ойида Россиянинг қимматбаҳо металлари Хитой бозорига экспорти деярли икки баробар ошиб, 1 миллиард долларга яқинлашганини қайд этмоқда. Мутахассислар буни жаҳон бозорида олтин нархининг рекорд даражага чиқиши ва Хитой томонидан барқарор талаб сақланиб қолаётгани билан изоҳламоқда.

Шу билан бирга, Financial Times’нинг ёзишича, Хитойнинг ҳақиқий олтин харидлари расмий статистикадан 10 бараваргача юқори бўлиши мумкин. Таҳлилчилар Пекиннинг бундай фаол сиёсатини молиявий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва доллар активларига қарамликни камайтириш истаги билан боғламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Хитой Россиядан рекорд миқдорда олтин олди