
Хонанда Севинч Исмоилова ўзининг Instagram саҳифаси орқали навбатдаги яккахон концерт санасини маълум қилди. У 17 январ куни Тошкент шаҳридаги Халқлар Дўстлиги саройида саҳнага чиқишини расман эълон қилди.
Санъаткор ушбу хабарни мухлислари билан бўлишар экан, пост остида шундай ёзди:
— «17 январ куни Халқлар Дўстлиги саройида сиз, севимли мухлисларим билан бирга куйлаймиз».
Мазкур эълон қисқа фурсатда мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хонандага омад тилаб, концертни интиқлик билан кутаётганликларини билдирган илиқ ва самимий изоҳлар қолдиришди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.