date

Севинч Мўминова нега турмуш қурмаётгани ва қандай инсон хоҳлаётганини очиқлади

Севинч Мўминова нега турмуш қурмаётгани ва қандай инсон хоҳлаётганини очиқлади

Хонанда Севинч Мўминова Мирсадикова билан бўлган интервюсида шахсий ҳаёти ва турмуш ҳақидаги қарашларини очиқ баён қилди.

Бошловчи хонандадан:

— “Уйланмаган, ўзингиздан кичик йигитлардан ҳам турмуш қуриш таклифлари бўлганми?” — деб сўради.

Севинч бу саволга қуйидагича жавоб берди:

— “Ҳа, бундай таклифлар кўп бўлган. Лекин мен аввало инсоннинг дунёқарашига қарайман. Ёши мен учун унчалик муҳим эмас. Агар ёш бўлса ҳам, дунёқараши кенг, фикрлаши катталарникидек бўлса, рози бўламан. Ҳарактеримиз ва дунёқарашимиз мос келса, албатта хўп дейман.”

Шундан сўнг журналист:

— “Хотини вафот этган ёки ажрашган эркаклардан ҳам таклиф бўлганми? Бўлса, қандай қарайсиз?” — дея қизиқди.

Хонанда бу саволга ҳам очиқ жавоб берди:

— “Ҳа, бундай таклифлар ҳам бўлган. Лекин мен аввало нега ажрашганини биламан. Агар кечирилмайдиган жиддий сабаблар туфайли ажрашган бўлса, дунёқараши кенг ва ҳарактеримиз тўғри келса, рози бўлишим мумкин. Аммо оддий нарсалар туфайли, хато эркак томонидан бўлиб ажрашилган бўлса — йўқ. Чунки яхши эрни ҳеч қайси аёл осонликча қўйиб юбормайди.”

Севинч ўз қарашларини давом эттириб шундай деди:

— “Дунёқараши болаларникидек, меникидан паст бўлган инсон билан яшаганимдан кўра ҳозирги ҳаётим минг марта яхши. Мен ҳозир жуда бахтлиман. Паст ҳарактерли, тор фикрли инсон билан умр ўтказиб, уни тарбиялайман деб асабларимни емайман. Эркак эркак бўлиши керак. Мен унинг ёнида эркатой бўлиб, унга суяниб яшашим, ишонишим керак.”

Суҳбат давомида Севинчдан:

— “Иккинчи аёлликка таклифлар ҳам кўп бўлса керак?” — деб сўради.

Хонанда бунга қатъий жавоб берди:

— “Ҳа, бундай таклифлар ҳам бўлган. Лекин мен иккинчи аёл бўлиб яшаш жуда қийин, деб ўйлайман. Мен бўлиша олмайман, бўлишгим ҳам келмайди. Ич ичимни ейман. Агар адолат бўлмаса, бундай турмушни қабул қила олмайман. Ахир айтилган: агар адолат қила олсанггина уйлан, бўлмаса битта билан шукр қилиб яшайвер. Адолат бўлмаса, бундай никоҳ узоққа бормайди ва албатта кимнидир бахтсиз қилади.”

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Севинч Мўминова нега турмуш қурмаётгани ва қандай инсон хоҳлаётганини очиқлади