
2010 йилларда юз минглаб мухлисларнинг юрагига йўл топган “Уммон” гуруҳи узоқ танаффусдан сўнг яна ижод ва концерт фаолиятига қайтмоқда. Бу ҳақда Iticket.uz’нинг Instagram саҳифасида маълум қилинди.
Гуруҳ аъзолари ўз мурожаатида мухлисларга миннатдорлик билдирди:
“Мухлисларимиз учун қайтдик ва ижодни бошладик. 10 йиллик танаффусдан сўнг ҳам ҳали-ҳамон унутилмаганимиз учун сизларга алоҳида ташаккур. Кеча бирга куйладик, бирга хотираларни ва болаликни эсга олдик. Буни сўз билан тасвирлаб бериб бўлмайди. Тез орада Тошкентда кўришамиз”.
Бу сўзлар мухлислар орасида катта қизиқиш ва қувонч уйғотди. Чунки “Уммон” — бу фақат гуруҳ эмас, балки бутун бир авлоднинг хотиралари, илк қўшиқлар, болалик ва ёшлик даври билан боғлиқ ҳиссиётлардир.
Маълум қилинишича, гуруҳнинг катта концерти Тошкентдаги Ҳумо Аренада бўлиб ўтади. Ҳозирча аниқ сана эълон қилинмаган, аммо концерт ҳақидаги постга “Соғинганим мани” қўшиғининг бириктирилиши мухлислар учун алоҳида рамзий маънога эга бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.