
IMDb киноплатформаси 2025 йилнинг энг машҳур фильмлари ва актёрларини эълон қилди.
Ҳар ойда ушбу сайтга дунё бўйлаб 250 миллиондан ортиқ фойдаланувчи ташриф буюради. Рейтингнинг биринчи учлигига "Супермен" билан бир қаторда даҳшат жанридаги "Қуроллар" ва "Гуноҳкорлар" фильмлари ҳам кирган.
Энг машҳур сериал эса "Оқ лотус"нинг учинчи мавсуми бўлди. У "Биздан бири" ва "Ажралиш" каби картиналарни орқада қолдирди.
2025 йилда IMDb фойдаланувчилари томонидан Изабела Мерсед энг машҳур актриса деб топилди. У "Супермен" фильмида Қирғий аёл образини яратган ва "Биздан бири" сериалининг иккинчи мавсумида иштирок этган.
Машҳур юлдузлар ўнталигига яна бир актриса Сидни Чандлер ҳам кирди. У "Бегона: Ер" сериалидаги роли билан танилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.