date

Жаҳон банки Тошкентда давлат харидлари тизимини ислоҳ қилиш бўйича семинар ўтказди

Жаҳон банки Тошкентда давлат харидлари тизимини ислоҳ қилиш бўйича семинар ўтказди

Тошкентдаги Жаҳон банки ваколатхонасида давлат харидлари тизимини янгилаш ва такомиллаштириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Тадбир Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақасида харидлар йўналиши раҳбари Фелипе Гойанинг ишчи ташрифи доирасида ташкил этилди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.

Семинарда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакиллари, давлат харидлари бўйича электрон платформалар операторлари, шунингдек халқаро молия институтлари — Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Ислом тараққиёт банки мутахассислари иштирок этди.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда давлат харидлари тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Жаҳон банки томонидан ўтказилган баҳолаш натижалари тақдим этилиб, амалдаги ислоҳотлар ҳолати, мавжуд тўсиқлар ҳамда соҳани янада яхшилаш бўйича тавсиялар ёритилди.

Шунингдек, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистонда давлат органларининг харидлар соҳасидаги салоҳиятини оширишга қаратилган тадқиқотлари натижалари кўриб чиқилди. Алоҳида эътибор электрон давлат харидлари (eGP) тизимларини айрим тармоқларда жорий этиш бўйича устувор чоралар, халқаро молия институтларининг бу жараёндеги кўмаги ҳамда экологик ва энергия тежамкор товар ва хизматларни устувор харид қилишни назарда тутувчи “яшил” давлат харидларини кенгайтириш амалиётларига қаратилди.

Бундан ташқари, тизимнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш учун белгиланган чоралар ижросини мониторинг қилиш механизмлари ҳам муҳокама қилинди. Семинар давлат идоралари, халқаро ҳамкорлар ва экспертлар ўртасида давлат харидларини модернизация қилиш ва рақамлаштириш бўйича очиқ мулоқот майдонига айланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Жаҳон банки Тошкентда давлат харидлари тизимини ислоҳ қилиш бўйича семинар ўтказди