
Ўзбекистон ҳукумати 2026 йил май ойида Бобур шаҳрида рассомлар ва фотографлар фестивалини ўтказишни маъқуллади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Қайд этилишича, фестиваль ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этилади. Танлов ғолиблари Президент совғаси — Chevrolet Onix автомобили, шунингдек, диплом, эсдалик ҳайкалчаси ва пул мукофоти билан тақдирланади.
Иштирок этишни истаган номзодлар 1 февралга қадар ташкилотчиларга ҳужжат топшириши лозим. Бунинг учун анкета (резюме) ҳамда 6×9 ўлчамдаги учта рангли фотосурат талаб қилинади.
Бундан ташқари, иш тажрибаси ва кўргазма ёки фестивалларда қатнашганини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши керак. Номзодлар ўз ижод намуналари бўйича камида ўнта фотосурат ва асар яратилиш жараёни акс этган видеони ҳам илова қилади.
Ташкилий қўмита 1 апрелга қадар иштирокчилар рўйхатини шакллантириб, фестивалга қабул қилинганлар ҳақида уларга хабар беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.