date

Бобур Йўлдошев эркакнинг бахти нимада эканлиги очиқ айтди

Бобур Йўлдошев эркакнинг бахти нимада эканлиги очиқ айтди

Актёр Бобур Йўлдошев эркакнинг бахти нимада экани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, оилавий бахт масаласида аёлнинг ўрни жуда муҳим эканини таъкидлади. Унинг фикрича, эркакнинг чин бахти кўпинча ёнидаги аёлга боғлиқ бўлади.

Шу билан бирга, актёр бугунги жамиятдаги аёллар ҳақида ҳам очиқ ва кескин фикр билдирди.

“Афсуски, ҳозир аёллар жуда ўзгариб кетган”, — дейди Бобур Йўлдошев.

Унга “Аёлларни ким ўзгартирди?” деган савол берилганда, актёр иккиланмасдан жавоб қайтарди:

“Интернет”.

Актёрнинг айтишича, илгари аёлни эркак ўзгартиради, деган қараш кенг тарқалган эди. Бироқ ҳозирги даврда вазият бутунлай бошқача.

“Йўқ, ҳозир аёлларни эркак эмас, интернет ўзгартиряпти. Чунки у ерда жуда кўп психологлар бор, турли интервюлар, маслаҳатлар аёлларнинг фикрини ўзгартиряпти”, — дейди у.

Унинг фикрича, бу ҳолат оилавий муносабатларга ҳам бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Бобур Йўлдошев эркакнинг бахти нимада эканлиги очиқ айтди